uz_num_text_reg/15/14.txt

1 line
977 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 14 Агар сизнинг орангизда мусофир яшаса ёки авлодингизнинг орасида кимки бўлмасин, Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида қурбонлик келтирса, у ҳам худди сизлар қилганингиз каби қилиши керак. \v 15 Раббийнинг жамоаси бўлган сизлар учун ҳам ва сизларнинг орангизда яшайдиган мусофир учун ҳам низом биттадир. Бу низом сизларнинг авлодларингиз оша абадийдир: Раббий олдида сизлар қандай бўлсангиз, мусофир ҳам худди шундай бўлсин. \v 16 Сизлар ва сизларнинг орангизда яшайдиган мусофир учун битта қонун ва бир хил ҳуқуқ бўлсин”.