1 line
1.0 KiB
Plaintext
1 line
1.0 KiB
Plaintext
\v 9 Шунда улар бир бирига: “Биз яхши иш қилмаяпмиз, бу кун ― хушхабар куни, биз эса жим ўтирибмиз. Агар бизлар тонг ёришганича кечиктирсак, биз айбдор бўлиб қоламиз. Шунинг учун юринглар, бориб, подшоҳнинг хонадонига хабар берамиз”,- дедилар. \v 10 Шундай қилиб, улар келиб, шаҳар дарвозабонларини чақирдилар ва уларга: “Биз сурияликларнинг қароргоҳига борган эдик: мана, у ерда одам ҳам йўқ, одам овози ҳам йўқ, фақат боғланган отлар, эшаклар ва чодирлар қандай бўлса, шундайлигича турибди”,- деб айтдилар. \v 11 Сўнг дарвозабонларни чақирдилар ва улар хабарни подшоҳ саройига етказдилар. |