uz_2ki_text_reg/25/01.txt

1 line
668 B
Plaintext

\v 1 Ўз ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, тўққизинчи ойнинг ўнинчи кунида Бобил подшоҳи Набукаднезар ўзининг бутун қўшини билан бирга Йерусалимга келди ва уни қамал қилиб, унинг атрофида кўтарма ясади. \v 2 Подшоҳ Сидқийаҳ ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача Йерусалим қамалда бўлди. \v 3 Ойнинг тўққизинчи кунида шаҳарда очарчилик кучайди. Ернинг халқида нон йўқ эди.