\v 11 Шунда Ашурнинг подшоҳи исроилликларни Ашурга кўчириб ўтказди ва уларни Гозан дарёси бўйидаги Халаҳ ва Хаборга ҳамда Мидиянинг шаҳарларига жойлаштирди. \v 12 Чунки улар ўз Раббий Худосининг овозига қулоқ солмадилар ва Раббийнинг қули Мусо амр этган Унинг аҳдини буздилар. Улар қулоқ ҳам солмадилар, бажармадилар ҳам.