\v 6 Чунки у Раббийга ёпишган ва Ундан чекинмас эди. У Раббий Мусога амр этган амрларга амал қилар эди. \v 7 Раббий у билан бирга эди. У қаерга бормасин, доно ҳаракат қилар эди. У Ашурнинг подшоҳидан ажралди ва унга хизмат қилмади. \v 8 У пелиштликларни Ғазогача ва унинг ҳудудидаги қўриқчилар минорасидан бошлаб, то мустаҳкамланган шаҳарларгача ҳаммасини қириб ташлади.