\v 1 Яҳудиянинг подшоҳи Ахаз ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида Элаҳнинг ўғли Ҳўшейаҳ Самарияда Исроил устидан подшоҳ бўлди. У тўққиз йил ҳукмронлик қилди. \v 2 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди, лекин ундан олдин бўлган Исроил подшоҳлари каби эмас эди. \v 3 Ашурнинг подшоҳи Шалманазар унга қарши кўтарилди, Ҳўшейаҳ унинг хизматкори бўлди ва унга товон тўлай бошлади.