\v 8 Бобил подшоҳи Набукаднезар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили бешинчи ойнинг еттинчи кунида Бобил подшоҳининг хизматкори, қўриқчилар бошлиғи Набузардан Йерусалимга келди. \v 9 У Раббий уйини, подшоҳнинг уйини, Йерусалимдаги барча уйларни ёндирди ва барча катта уйларга олов қўйди. \v 10 Қўриқчилар бошлиғи билан бирга бўлган Қалдий қўшини Йерусалим атрофидаги деворларни вайрон қилди.