\v 15 Шаллумнинг бошқа ишлари ва у тузган фитнаси ҳақида Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 16 Сўнг Менаҳим Тирзаҳдан бошлаб, то Типсах шаҳригача унинг чегараларида бўлган барча одамларни қириб ташлади, чунки улар унга дарвозани очмаган эдилар. Шунинг учун ҳам у шаҳарни вайрон қилди ва ундаги ҳомиладор хотинларни ёриб ташлади.