\v 17 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш ўғли Амазийаҳ Исроилнинг подшоҳи Йеҳохаз ўғли Йоашнинг ўлимидан сўнг ўн беш йил яшади. \v 18 Амазийаҳнинг бошқа ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 19 Унга қарши Йерусалимда фитна уюштирдилар ва у Лақишга қочиб кетди. Лекин унинг ортидан Лақишга одамларни юбордилар ва уни ўша ерда ўлдирдилар.