\v 4 Еттинчи йили руҳоний Йеҳойада одам юборди ва юзбошиларни, тез чопарларнинг бошлиқларини олиб, уларни ўзининг олдига, Раббийнинг уйига келтирди. Улар билан битим тузиб, уларга Раббий уйида қасам ичирди ва уларга подшоҳнинг ўғлини кўрсатди. \v 5 У уларга буюриб деди: “Мана, сизлар нима иш қилишингиз керак: шаббат куни келадиган сизларларнинг учдан бир қисмингиз подшоҳнинг уйида қоровуллик қилсин; \v 6 учдан бир қисмингиз Сур дарвоза ёнида турсин ва учдан бир қисмингиз дарвоза ёнида, қўриқчиларнинг орқасида турсин. Шндай қилиб, уйга зиён етказилмаслиги учун уни қўриқланглар.