\v 21 Йеҳу бутун Исроил бўйлаб элчиларни юборди ва Баалнинг барча хизматчилари келишди. Келмаган бирор киши ҳам қолмади. Улар Баалнинг уйига кирдилар ва Баалнинг уйи бошидан охиригача лиқ тўлди. \v 22 У кийимларнинг қоровулига: “Баалнинг барча хизматчилари учун махсус кийим олиб кел”,- деди. У уларга кийим олиб келди.