\v 12 Шунда подшоҳ тунда туриб, ўз хизматкорларига: “Сурияликлар биз билан нима қилмоқчи эканликларини мен сизларга айтаман. Улар бизнинг очлигимизни билиб: Исроилликлар шаҳардан чиққанларида, биз уларни тириклайин тутамиз ва шаҳарга кирамиз, деб далада яшириниш учун қароргоҳдан чиққанлар”,- деди. \v 13 Унинг ҳузурида хизмат қиладиган хизматкорлардан бири жавоб бериб: “Илтимос, шаҳарда қолган охирги отлардан бештасини олсинлар (қолганлари ҳалок бўлганлари учун бутун Исроил қўшинидан фақат шулар қолган эди). Уларни юборамиз ва нима бўлишини кўрамиз”,- деди.