\v 3 Шаҳар дарвозасининг кириш қисмида тўрт нафар мохов киши турар эди. Улар бир бирига дедилар: “Ўлимни кутиб, биз бу ерда ўтириб нима қиламиз? \v 4 Агар биз шаҳарга кирамиз, десак, шаҳарда очлик экан, биз у ерда ўламиз. Агар бу ерда ўтирсак, унда ҳам ўламиз. Яхшиси, сурияликларнинг қароргоҳига борайлик. Агар улар бизни тирик қолдирсалар, яшайверамиз. Агарда улар бизни ўлдирсалар, майли ўламиз”.