uz_2ki_text_reg/19/35.txt

1 line
903 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 35 Ўша тунда шундай бўлди: Раббийнинг фариштаси бориб, Ашурнинг қароргоҳида бир юз саксон беш минг кишини қириб ташлади. Эрта тонгда турганларида, мана, уларнинг ҳаммасининг танаси ўлик эди. \v 36 Шунда Ашур подшоҳи Сеннақериб йўлга отланиб, кетди ва ортига қайтиб Нийневеҳда яшай бошлади. \v 37 У ўз худоси Нисроқнинг уйида сажда қилаётганида, унинг ўғиллари Адраммелеқ ва Шарезер уни қилич билан ўлдирдилар, ўзлари эса Арарат ерига қочиб кетдилар. Унинг ўрнига унинг ўғли Эсаршадон подшоҳ бўлди.