uz_1sa_text_reg/09/09.txt

1 line
818 B
Plaintext

\v 9 Илгари Исроилда кимдир Худодан сўрашга бормоқчи бўлса: “Қани, башоратчига борамиз”,- дер эди. Чунки шу кунлардаги пайғамбар, деб аталадиганлар илгари башоратчи, деб аталар эдилар. \v 10 Шунда Шоул хизматкорга: “Гапинг яхши, қани кетдик”,- деди. Улар Худонинг одами яшайдиган шаҳарга жўнадилар. \v 11 Улар тепага, шаҳарга кўтарилганларида, қудуқдан сув тортиб олишга келган қизларни учратдилар ва улардан: “Бу ерда башоратчи борми?”- деб сўрадилар.