uz_1sa_text_reg/06/10.txt

1 line
874 B
Plaintext

\v 10 Бу одамлар худди шундай қилдилар: иккита соғин сигир олиб, аравага қўшдилар, бузоқларни эса уйга қамаб қўйдилар. \v 11 Сўнгра олтин сичқонлар ва шишларнинг ҳайкалчалари солинган қутини ҳамда Раббийнинг Киботини аравага юкладилар. \v 12 Сигирлар тўппа-тўғри Бейт-Шемешга қараб, йўлга тушдилар. Улар фақат шу йўл бўйлаб боравердилар ва маърар эдилар, бироқ ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмай кетар эдилар. Пелишт беклари эса Бейт-Шемеш чегарасигача араванинг ортидан эргашиб бордилар.