uz_1ch_text_reg/17/22.txt

1 line
846 B
Plaintext

\v 22 Сен Ўз халқинг Исроилни Ўзингнинг абадий шахсий халқинг қилдинг ва Сен унинг Раббий Худоси бўлдинг. \v 23 Энди эса, ё Раббий, Сен Ўз қулинг ва унинг хонадони ҳақида айтган Сўзингни абадий мустаҳкамлагин ҳамда Ўзинг айтганингдек қилгин. \v 24 Сенинг номинг абадий турсин ва юксалсин, токи бошқа халқлар: “Исроилнинг Худоси, Қўшинлар Худованди ― Исроил устидан бўлган Худодир”,- десинлар. Сенинг қулинг Довуднинг хонадони Сенинг юзинг қаршисида мустаҳкам бўлсин.