\v 26 Аммо Шоул ўша куни ҳеч нарса демади. У: “Бирор тасодиф бўлса керак, Довуд ҳаром бўлса керак ва ҳали покланмагандир”, деб ўйлади. \v 27 Эртасига, янги ой байрамининг иккинчи куни ҳам Довуднинг жойи бўш қолди. Шунда Шоул ўғли Йўнатандан: “Нега Йишайнинг ўғли кеча ҳам, бугун ҳам таомга келмади?”- деб сўради.